Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эҳтиёт бўлинг! «TikTok»да хавфли челленж пайдо бўлди

Эҳтиёт бўлинг! «TikTok»да хавфли челленж пайдо бўлди

Фото: «Fabs2fab4u»

«TikTok» ижтимоий тармоғида инсон саломатлигини хавф остига қўювчи челленж ўтказилаётгани ҳақида «Известия» хабар бермоқда.

Британ таблоиди «The Sun» ёзишича, фойдаланувчиларининг хатти-ҳаракатлари шифокорларни ташвишга солмоқда.

Гап шундаки, ижтимоий тармоқда инсондаги холларни уй шароитида йўқ қилиш бўйича тавсиялар бериляпти.

Шифокорларга кўра, холлардан уй шароитида қутулишга уриниш кучли қон кетишига, организмга инфекция тушишига ва ҳоказо саломатлик учун хавфли ҳолатларга олиб келади. Асло бундай қила кўрманг! Чунки малакали мутахассислар кўмагисиз бунинг иложи йўқ. Албатта шифокор маслаҳати ва кўмаги керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг