Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ чўлда яширин майнинг фермани аниқлади

ДХХ чўлда яширин майнинг фермани аниқлади

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Ромитан туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний майнинг ферма аниқланди.

Қайд этилишича, компьютер ва бошқа техник қурилмаларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ раҳбари мазкур туманнинг чўл ҳудудида жойлашган бошқа бир МЧЖ биносини ҳамда маҳаллий фермер хўжалигига қарашли дала шийпонини ижарага олган ва ушбу биноларга майнинг қурилмалари ўрнатиб, қонунга хилоф равишда юқори кучланишли электр тармоғига уланган.

Текширув давомида жами 9 турдаги 456 дона майнинг қурилмалари ва бошқа бутловчи электр жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинган.

«Ўзэнергоинспекция»нинг Бухоро вилоят ҳудудий бўлими ва Ромитан туман электр тармоқлари корхонаси хулосасига кўра, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида майнинг ферма томонидан давлатга 2 млрд. 530 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг