«Ўқувчиларни дастурлашдан бездириш эмас, қизиқтиришимиз керак». Фарғонада C++ малака ошириш дарслари давом этмоқда (видео)
Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Халқ таълими вазирлиги ташаббуси асосида умумтаълим мактабларининг Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари учун C++ , Scrach дастурлаш тилини ўрганиш бўйича ўқув курслари бошланди.
Жойларда ўқитувчиларнинг малакаларини ошириш дарслари давом этмоқда. «Xabar.uz» жамоаси бевосита дарс жараёнларини ўрганиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси АКТ бўлими бош мутахассиси Вохобов Азаматжоннинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда вилоят бўйича қарийб 600 га яқин ўқитувчилар малака ошириш курсларида ўқимоқда. Ўқитувчилар С++ ҳамда Scrach дастурлаш тиллари бўйича ўқимоқда.
«Биринчи навбатда биз C++ нима эканлигини тушуниб олишимиз керак бўлади. Сизга тушунтирадиган бўлсам, ҳозирги қўлимизда турган телефонлар асоси худди шу дастурда ёзилган. Компютерлар, масалан, Windows дастури худди шу тилда ёзиб чиқилган. 30 йилдан бери шу фандан дарс бериб келаман. Ҳамма ўқитувчилар C++га доир билимлардан хабардор. Биз фақат амалий бирор иш қилиб кўрмагандик очиғи. Мана малака ошириш курсларида бизга бундай имконият тақдим этилди», —дейди Марғилондаги 15 мактаб ўқитувчиси Аҳмедов Улуғбек.
C++ функция ва объектларнинг бой кутубхонасига эга. C++ дастурлаш тилини ўрганиш 2 қисмга бўлинади: дастлаб, C++ тили синтаксиси ўрганилади ва шундан сўнг унинг асосий кутубхоналарини бирма-бир кўриб чиқиб, ёдлаш лозим бўлади. Бундан кўриниб турибдики, бу тил жуда катта ҳажмни ўз қамровига олади.
«42-мактабда Scrach бўйича дарслар ташкил этилди. Устозимиз Валихонов Равшан ушбу дастурлаш тили имкониятлари ҳақида бизга батафсил маълумот бермоқда. Ўзимиз ҳам зўр қизиқиш билан ўқияпмиз. Ўзим яқинда миллион дастурчи лойиҳасида қатнашиб сертификат олгандим. Ҳозирда тўрт нафар ўқувчим ҳам ушбу лойиҳада қатнашиш учун тайёрланмоқда. Болани дастурлашга қизиқтириш бизни зиммамизда. Биздаги билим етарли бўлсагина болаларни дустурлашга қизиқтира оламиз, акс ҳолда уларни безитиб қўямиз. Уларга бу дастурлаш тили қандай имкониятларга эга эканлигини тушунтириб бера олишимиз зарур»,— дейди 20-сонли умумтаълим мактаби информатика ўқитувчиси Хайруллаев Алишер.
С++ дастурлаш тили машғулотларни BePro IT Academy томонидан бириктирилган тренерлар ўтказмоқда.
Тошлоқ туманида ўқитувчиларга дарс ўтиб келаётган Мирзоҳакимов Нодирбекнинг таъкидлашича, дастурлаш тилини ўрганиш кишини бевосита қўшимча тил ўрганишга ундайди. Яъни, инглиз тилини. Бусиз ҳеч нарса қилишнинг имкони йўқ. Дастурда ўзбекча буйруқларнинг ўзи йўқ. Амалларни бажариш учун чет тилидан етарлича хабардор бўлишга тўғри келади.
Маълумот ўрнида, C++ тилининг эгаси йўқ у ҳеч кимга тегишли эмас. Бу тил С тилидан келиб чиқгани учун бош ҳарф С, ++ эса бу тилдаги қийматни биттага кўтариш белгиси ҳисобланади.
C++ дастурлаш тили компиляция қилинадиган тил ҳисобланиб, ёзилган код олдин машина тилига ўгирилади ва кейин ишга туширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter