«Ақлли туризм». Бухоронинг 51та тарихий объектида QR-кодлар ўрнатилди
Бухоронинг «ақлли туризм» сифатида халқаро туризм бозоридаги имижини ошириш ва сайёҳларга қулайлик яратиш ҳамда IТ-технологиялардан фаол фойдаланиш мақсадида вилоятнинг 51та (Пойи Калон ансамбли, Гавкушон мадрасаси, Кўкалдош мадрасаси, Тоқи сарофон, Тоқи телпакфурушон, Тоқи заргарон савдо тоқлари, Лаби ҳовуз мажмуаси, Насриддин Афанди ҳайкали, Нодир Девонбеги мадрасаси, Сомонийлар мақбараси, Арк қўрғони ва бошқалар) тарихий объектида QR-кодлар ўрнатилди.
Бухоро вилояти ҳокимлиги сайтида маълум қилинишича, ўрнатилган QR-кодлар объект ҳақидаги маълумотларни 12та тилда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга 3 сонияда тақдим этади.
Лойиҳани такомиллаштириш мақсадида 2018 йилнинг феврал ойида қўшимча туристик ташкилотлар (меҳмонхона хўжалиги, ресторанлар ҳамда археологик объектлар)га ҳам QR-кодлар ўрнатилиши белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter