Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлигида ЕХҲТ департаменти раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

АКТ вазирлигида ЕХҲТ департаменти раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Фото:«Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш бўйича департаменти раҳбари Раса Остраускайте хоним билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б. Олматов ЕХҲТ вакилларига «Ўзбекистон Республикасига АКТ соҳасидаги трансмиллий таҳдидларга қарши кураш салоҳиятини мустаҳкамлашда кўмаклашиш» лойиҳасини амалга оширишда кўрсатилган кўмак ҳамда амалга оширилган ишлар учун миннатдорлик билдирди.

Фото:«Mitc.uz»

Раса Остраускайте хоним ушбу лойиҳани амалга оширишда ҳамкорликдаги фаолиятнинг муваффақиятларини алоҳида эътироф этди.

Томонлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида келгусида ҳам амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг