Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири юксак мукофотлар билан тақдирланганларни табриклади

АКТ вазири юксак мукофотлар билан тақдирланганларни табриклади

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига асосан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходими, Тошкент ахборот технологиялари кафедраси профессори Саида Бекназарова ҳам «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Президент қарорига биноан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали 1-босқич магистранти Насиба Ҳомидова Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Бугун, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов вазирликда юксак мукофотлар билан тақдирланган хотин-қизларимизни ушбу мукофотлар ва нафосат байрами билан муборакбод этди.

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати
Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланганидек, аёл оила ва жамиятнинг ҳақиқий таянчи. Оилада меҳрибон она, вафоли ёр бўлиш билан бирга, хизмат фаолиятида ҳам улкан марраларга эришаётган, жонкуяр, фидойи касбдош ҳамдир.

Йилдан-йилга хотин-қизларимизнинг жамият ва мамлакатимиз ривожига қўшаётган улкан ҳиссалари ортиб бормоқда.

Қайд этилишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида бугунги кунда 27 мингдан ортиқ мутахассис меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 9 433 нафарини аёллар ташкил этиши, 363 нафар аёл раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётганини юртимизда ҳотин-қизларнинг ҳар соҳада ўзларини кўрсатишлари учун етарли шароит яратилганидан далолатдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг