АКТ вазири «VEON» компаниялар гуруҳининг бош операцион директорини қабул қилди
Бугун, 24 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов «VEON» компаниялар гуруҳининг бош операцион директори Шелл Мортен Ёнсенни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда вазир Шуҳрат Содиқов «VEON» компаниялар гуруҳининг вакилини илиқ кутиб олди ва мазкур компания билан биргаликдаги ҳамкорлик изчил ва конструктив мазмунга эга эканини таъкидлади.
«VEON» компаниялар гуруҳининг операцион директори Шелл Мортен Ёнсен вазирга «Beeline Uzbekistan» компаниясига тайинланган янги бош директор С.Афонинни таништирди. Ўз навбатида, вазир «Beeline Uzbekistan» компаниясининг янги раҳбарига бошланаётган вазифасида муваффақият тилади.
Учрашув давомида телекоммуникациялар тармоғини глобал даражада ривожланиши юзасидан энг сўнгги тенденциялар ва соҳа истиқболи бўйича фикрлар алмашилди. Шунингдек, томонлар «VEON» компаниялар гуруҳи ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш бўйича келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter