Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

28 минг йил ишлашга ярайдиган батарея яратилди

28 минг йил ишлашга ярайдиган батарея яратилди

Фото: NDB

Олимлар томонидан 28 минг йилгача ишлаб берадиган олмос батарея яратилди. Бу ҳақда «Popular Mechanics» ёзмоқда.

Ушбу батарея, масалан, одамга ўрнатилган кардиостимуляторни бир умр қувватлашга ярайди.

Янги ишланмани Сан-Францискодаги «Nano Diamond Battery» (NDB) стартапи тақдим этди. Батареяни ишлаб чиқишда панелли наноолмослар қўлланилган. Бу митти олмослар кимёвий йўл билан ҳосил қилинади. Яъни бу жараёнда ўта юқори ҳароратда газлар углеродни материал юзасида кристаллашишга мажбур этади. Олинган наноолмослар ядровий чиқиндиларнинг радиоактив изотоплари билан бириктирилади.

Янги хил батареялардан, йиллаб қувватловсиз ишлаши учун, ҳатто космик аппаратларда фойдаланиш мумкин, дейишмоқда. «Nano Diamond Battery» олмос батереяли қурилмаларини 2022 йилдан сотишни бошламоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг