2023 йил Samsung учун оғир келиши кутилмоқда
2023 йилда букланадиган смартфонлар етказиб бериш 30 фоизга ошади. Шу билан бирга, Samsung учун ишлар унчалик яхши бўлмайди. Бу ҳақда DSCC ҳисоботида келтирилмоқда.
Ҳисоботда, шунингдек, 17 миллион дона букланадиган смартфонлар сотилиши айтилган. Бундан ташқари, Samsungнинг бозордаги улуши 2023 йилнинг биринчи ва иккинчи чоракларида Google ва бошқа брендлар рақобатининг кучайиши туфайли пасайишда давом этади.
Шунингдек, OPPO Find N2 ва Find N2 Flip каби янги маҳсулотларнинг пайдо бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter