Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трансформация қилиш учун бешта ОТМ саралаб олинади

Трансформация қилиш учун бешта ОТМ саралаб олинади

Фото: Xabar.uz

Ҳукумат қарорига (655-сон, 27.10.2020 й) мувофиқ, 2021 йил 1 мартга қадар трансформация қилиш учун 5 та ОТМ очиқ танлов асосида саралаб олинади.

2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида трансформация қилинадиган олий таълим муассасаларида:

  • бакалавриат ва магистратура учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари уларнинг ўзлари томонидан белгиланади;
  • бакалавриатга кириш имтиҳонлари мустақил ўтказилади;
  • таълим жараёнига ҳамкор сифатида бириктирилган нуфузли хорижий ОТМ профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги «2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» ПФ-5953-сон фармонига мувофиқ 2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари кўрилиши белгиланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг