Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабалик завқи олдидан. Менделеев номидаги университет филиалига кириш имтиҳони бошланди (фото)

Талабалик завқи олдидан. Менделеев номидаги университет филиалига кириш имтиҳони бошланди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳонлари 24-29 август кунлари бўлиб ўтиши маълум қилинган эди. Бугун, эрта тонгдан абитуриентлар имтиҳон ўтказиладиган талабалар шаҳарчасида жамлана бошлади. «Xabar.uz» ушбу жараёндан фотогалерея тайёрлади.

«Ўзкимёсаноат» АЖ ходимлари кириш синовларини ташкил этиш ва ўтказишда ёрдам бермоқда. Таъкидлаш жоиз, жараён аъло даражада ташкил этилган.

Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидалари ва ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда очиқ ҳавода ўтказилмоқда. Талабалар шаҳарчасига киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди. Айрим сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда захира куни ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.

Абитуриентлар бир марталик тиббий ниқоб, қўлқоп, кепка, ручка, сув ва бир марталик стаканлар билан таъминланмоқда. Кимё фани бўйича имтиҳонда Д.И.Менделеевнинг даврий жадвали ва калькулятор тарқатилди.

Имтиҳонларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги техник кўмагида ўтказилди. Шунингдек, вазирлик имтиҳонларнинг онлайн транслациясини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг