Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ битирувчилар мактабга 50 миллион сўм ҳадя қилишди

Собиқ битирувчилар мактабга 50 миллион сўм ҳадя қилишди

Фото: Xabar.uz

Қоракўллик собиқ битирувчилар ўзлари ўқиган мактабга 50 миллион сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатди, дея «Xabar.uz» га маълум қилди туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ҳамроев.

Таъкидланишича, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг собиқ ўқувчилари ўзлари ўқиган мактабнинг таъмирга муҳтож қисмларини таъмирлашга бош-қош бўлиш ташаббуси билан чиқишган.

Мактаб директори Умид Нуровнинг маълум қилишича, 50 миллион сўм маблағ мактаб биносининг ички ва ташқи қисмлари, жумладан, фаоллар зали, ҳожатхоналар ҳамда мактаб ҳовлисидаги фавворани таъмирлашга сарфланади.

«Туманнинг Сайёд маҳалласида жойлашган мактабимиз 1926 йилда ташкил топган. 1176 ўқувчи ўрнига эга. Тўғриси, мактабимизнинг таъмирга муҳтож қолган қисмлари талайгина. Уни таъмирлашда мактабимиз собиқ битирувчиларининг ихтиёрий равишда ташаббус билан чиқиб, кўмак кўрсатишгани, тўғриси, биз учун кутилмаган қувонч бўлди»,- деди мактаб директори Умид Нуров.

Айни вақтда мазкур мактабда 16 нафар олий, 34 нафар биринчи ва 16 нафар иккинчи тоифали ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг