Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сиртқи ва кечки таълим контрактлари сезиларли камайтирилди

Сиртқи ва кечки таълим контрактлари сезиларли камайтирилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бундан буён барча талабалар бир хил миқдорда стипендия олиши белгилангани маълум қилинди. Шунингдек, ёмон баҳога ўқиган талаба стипендиядан маҳрум бўлади.

Йиғилишда жорий йилда сиртқи ва кечки таълимда ўқийдиган талабаларнинг контракти 35-40 фоизга камайтирилгани ҳам қайд этилди.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, масалан, сиртқи ва кечки таълимда ўтган йили 9 млн сўм бўлган контрактлар бу йил 6 млн 300 минг сўм этиб белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг