Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кечки ёки сиртқида ўқиётган ходимлар учун ойлик сақланган таътил берилади

Кечки ёки сиртқида ўқиётган ходимлар учун ойлик сақланган таътил берилади

Олий таълим муассасалари, техникум ёки коллежларда кечки ёки сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида қатнашиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолдa белгиланган муддатларда ўқув таътиллари берилади.

Бунда, кечки:

  • ОТМда кечки таълимда ўқиётган 1-2-курс талабаларига – камида 20 кун;
  • техникум ёки коллежларда – камида 10 кун;
  • ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса – камида 30 кун.

Сиртқи:

  • ОТМда кечки таълимда 3-4-курсларда ёки ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида 30 кун;
  • техникум ёки коллежларда – камида 20 кун;
  • ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун ўқув таътиллари ҳисобланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг