Келгуси йилдан 14та педагогик йўналиш бўйича сиртқи таълимга қабул бўлмайди
2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг 14та таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. Бу ҳақда Президентнинг педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларини ривожлантиришга оид қарорида белгилаб қўйилди.
Мазкур қарорда зикр қилинган 14та йўналишдани ташқари педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.
Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter