Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сиртқи таълимга қабул 15 июлда тўхтатилиши мумкин

Сиртқи таълимга қабул 15 июлда тўхтатилиши мумкин

Жорий йилда Ўзбекистонда сиртқи шаклга қабул жараёнлари 15 июль куни тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойберганов маълум қилди.

«Олинган маълумотларга кўра, сиртқи шаклга қабул жараёнлари худди кундузги каби, 15 июль куни тўхтатилар экан. Абитуриентларга шунга қараб режа қилишларини тавсия этаман.

Аслида Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорига кўра, сиртқига қабул 1 июлдан 30 июлгача давом этиши керак эди. Аммо жорий йилда ушбу муддат тенг ярмига қисқартирилиши мумкинлиги ҳақида ишончли гап-сўзлар юрибди. Ҳукумат қарори нима бўлади?»,-деб ёзади блогер.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг