Сардор Умурзоқов яна бир кенгашга раҳбарлик қилади
Президент қарорига асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети деб қайта номланди.
Қарорга мувофиқ Университет фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши ташкил этилди ва университетнинг молиявий ҳамда бошқа стратегик масалаларини ҳал қилиш ваколати мазкур кенгашга берилди.
Бошқарув кенгашига Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлик қилади.
Шунингдек, университетда Трансформация офиси ҳам таъсис этилмоқда.
Трансформация офиси университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳамда 2025-йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга киритиш каби масалалар учун масъул бўлади.
Шу билан бирга, Университетга 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб академик ҳамда ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳаси бўйича қатор ваколатлар берилади. Бундан ташқари, Университет 2022 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Умурзоқовнинг «эгаллаб турган лавозимлари» аввалроқ муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter