Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардор Умурзоқов Қатар Амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди

Сардор Умурзоқов Қатар Амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди

Жорий йил 26 февраль куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди.

Қатар Амирлиги томонининг маълум қилишича, мактубда дўст давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари, шунингдек, ҳамкорлик масалаларига оид мавзуларда сўз боради.

Сардор Умурзоқов мактубни «Лусайл» саройидаги қабул вақтида топширган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг