Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардор Умурзоқов кўриниш берди

Сардор Умурзоқов кўриниш берди

Фото: Сума Чакрабарти

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Сардор Умурзоқов билан тушган расмни жойлаштирди.

«Ўтган ҳафта Тошкентда яқин дўстим, Президент маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов билан жуда яхши суҳбатлар бўлди. Президентни кўргани бирга бориб, 2024 йилга мўлжалланган иш дастуримизни келишиб олдик. Тошкентга январда қайтаман», деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг август ойида Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг