«Қўлбола печлар орқали ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиш эҳтимоли юқори» — ХТВ масъули
АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамованинг айтишича, 162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда.
«Республика бўйича мавжуд жами 10 008 та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернати қуйидаги ёқилғи манбалари орқали иситилмоқда:
- 3 310 таси — табиий газ;
- 23 таси — суюқ ёқилғи;
- 6 671 таси — кўмир (брикет);
- 4 таси — электр токи.
Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:
▪️ 1 036 та мактаб — марказлашган иссиқлик тармоғи орқали,
▪️ 8 810 таси — локал иситиш тармоғи орқали;
▪️ 162 таси — қўлбола (буржуй) печлар орқали.
Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори. Чунки қўлбола печлар синф хоналарининг ички қисмига, ўқувчиларга яқин қилиб ўрнатилган.
Жами 1 196 та мактаб филиалининг 118 таси — табиий газ, 1 таси — суюқ печ ёқилғиси, 1 062 таси — кўмир (брикет) ёқилғиси, 15 таси — электр токи манбаларидан фойдаланиб иситилади».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter