Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябр куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги расмий телеграм-каналида хабар берилди.
Таътил 6 календар кун, яъни 9 ноябргача давом этади.
II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.
Қайд этиш жоизки, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3137130) белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter