Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик стипендиатлар Францияда таҳсил олади

Ўзбекистонлик стипендиатлар Францияда таҳсил олади

Фото: «Xabar.uz»

«Эл-юрт умиди» жамғармасида Франция нефт инсититути (Institut Français du pétrole) вакиллари Кристина Траверс ва Мариа Агуилера билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га жамғарма матбуот хизмати маълум қилди.

Томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, хусусан Францияга академик ташрифларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Жамғарма директори Адҳам Бекмуродов сўнгги йилларда Ўзбекистон-Франция таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Франция университетлари билан таълим соҳасида узоқ муддатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан IFP Schoolда магистратура, докторантура ва стажировка дастурлари бўйича жамғарма стипендиатларини ўқитиш, малакасини ошириш томонлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича Меморандум имзоланди.

Маълумот учун, Франция нефт инсититути (IFP) 1954  йилда ташкил этилган. Нефт ва энергия соҳасида илғор мутахассисларни тайёрлаб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг