Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қонуний лицензияси йўқ ОТМлар номи ошкор қилинди

Ўзбекистонда қонуний лицензияси йўқ ОТМлар номи ошкор қилинди

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистонда олий таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай лицензияга эга бўлмаган муассасалари номини айтиб, сохта ОТМлардан огоҳ бўлишга чақирди. 

Қайд этилишича, Valley Innovative University, Самарқанд–Корея халқаро университети, Ангрен–Корея интернационал университети, Халқаро Европа университетлари ҳеч қандай лицензияга эга эмас.

Инспекция вакилига кўра, уларнинг айримлари ҳаттоки хорижда таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишларини Ўзбекистонга имтиҳонсиз кўчириш бўйича ваъдалар бераётганлиги айтилмоқда.

Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, Таълим инспекциясидан олий таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олмаган нодавлат ОТМлари томонидан берилган дипломлар тан олинмайди.

Шунингдек, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нафақат Ўзбекистон балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 18 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти лицензияланди.

Инспекция фуқароларга алданиб қолмаслиги учун ўзининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ОТМ хизматини кўрсатиш бўйича лицензия олинган нодавлат ОТМлари ҳақида мунтазам тарзда маълумот бериб келинишини қайд этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг