ОТМларда янги лавозим жорий этилади
Олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозими жорий этилиши мумкин. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор билан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланмоқда.
Унга кўра, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни назарда тутувчи «Хавфсиз таълим муассасаси» тамойили тадбиқ қилинади.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш тизимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Қайд этилишича, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида «Психологик қўллаб-қувватлаш маркази» фаолияти йўлга қўйилиши мумкин.
Шу билан бирга, юридик олий таҳлим муассасалари танқидий ўрганилган ҳолда, «Вояга етмаган ва ёшлар билан ишлаш фаолияти» мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш ҳам кўзда тутилган.
Қарор лойиҳасига таклиф ва мулоҳазаларни билдириш жорий йилнинг 25 апрелига қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter