Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаяжонли дақиқалар — Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳони

Ҳаяжонли дақиқалар — Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳони

2020 йилнинг 29 август куни Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Маълумот учун: янги ўқув йилида Туркиянинг Иқтисодиёт ва Технология Университетининг Тошкент филиали 2 та йўналишда (электрон тижорат ва технологияларни бошқариш йўналиши — 50 нафар талаба, халқаро бизнес ва тадбиркорлик йўналиши — 50 нафар талаба) жами 100 нафар талабани қабул қилади. 500 дан ортиқ талаба ушбу таълим муассасасига ҳужжатларни топширди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга қилган расмий ташрифи доирасида 19 февраль куни Анқара шаҳрида ўтказилган Олий даражадаги Ўзбекистон — Туркия биринчи стратегик ҳамкорлик йиғилиши натижалари бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Туркия Палаталари ва биржалари иттифоқи ўртасида «ТОВВ» қошидаги Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиалини очиш юзасидан меморандум имзоланганини таъкидлаш жоиз.

2020 йилнинг 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 389-сонли қарори билан «Тошкентда Туркия иқтисодиёт ва технология TOBB ETU Университетининг филиалини очиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Маълумот учун: Туркия Иқтисодиёт ва Технология Университети 2004 йилда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси томонидан ташкил этилган. Бугунги кунда профессор-ўқитувчилар таркиби борасида энг кучли университетлардан бири ҳисобланади. Мазкур ОТМ тадбиркорларни индивидуал бўлиш ва халқаро бизнес тажрибаси асосида иш юритишга ўқитадиган университет сифатида ташкил этилган.

Университет филиали пойтахтда жойлашган бўлиб, дуал таълим тизимига асосланган бизнес ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Таълим уч триместрга бўлинади. Талабалар ўқиш давомида турли мамлакатларда амалиёт ўташ, дунёнинг етакчи компаниялари, шунингдек, Туркиядаги таниқли тадбиркорларнинг фаолияти билан танишиш учун ажойиб имкониятга эга бўладилар.

Маълумот учун: Университет фаолиятининг ўзига хослиги ўқув режаларининг ДУАЛ таълимга асосланган уч семестрлик ўқув жараёни ҳисобланиб, таълим олувчиларга 2 семестр давомида назарий билимлар билан бир қаторда 3-чи семестрда амалий кўникмалар шаклланиши мувозанатлаштирилган. Университетнинг ушбу хусусияти унинг Туркия таълим тизимида алохида ўрин тутишини таъминлаган.

Ушбу ОТМ талабалари Туркияга саёҳат қилиш каби имкониятга эга. Бу саёҳат давомида хорижий корхоналар фаолияти билан танишиш, шунингдек, турли мамлакатларда амалиёт ўташ имкониятини беради. Ушбу университет талабалари ўқиш давомида дунёнинг етакчи компаниялари ва таниқли тадбиркорлар фаолияти билан танишадилар.

3 триместрдан бири бутунлай амалиётга қаратилган бўлиб, талабалар мамлакатимиздаги, шунингдек, чет элдаги йирик корхоналарда, электротехника соҳасида, тўқимачилик ва мева-сабзавот кластерларида амалий машғулотларни ўтайдилар. Амалий машғулотлар давомида барча талабалар озиқ-овқат ва турар жой билан таъминланадилар.

Маълумот учун: 2013 йилда Университетда таълим, ўқитиш ва тадқиқотлар соҳасида хизматларни кўрсатиш учун технологик марказ очилди ва ёш тадбиркорларга ўз бизнес ғояларини амалга оширишда ёрдам берадиган TOBB ETU — GARAJ ўз ишини бошлади. Туркия иқтисодиёт ва технологиялар Университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳам шу каби технологик марказ ташкил этишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, иқтидорли ва кам таъминланган талабалар учун Туркия савдо палаталари ва биржалар иттифоқи ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бериладиган бир қатор имтиёз ва афзалликларни таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, талабалар Туркияга саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, талабалар Савдо-саноат палатасининг ташқи иқтисодий йўналиши бўйича халқаро ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, ҳунармандчилик соҳаси билан танишиш имконига эга бўладилар.

Ушбу университет талабалари учун ўзларининг тил билимларини ошириш имконияти яратилган. Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Шунингдек, улар қўшимча: турк, француз, немис ва хитой тилларини ўрганадилар.

Маълумот учун: 2018 йилда 2000 йилда ташкил этилган Университетлар «Ёш университетлар 2018: Минг йиллик университетлар» рейтингида дунёнинг энг яхши университетлари орасида 32-ўринни эгаллади.

Ўқиш қиймати $4000 (ўқув йили 3 триместрдан иборат) ташкил этади. Биринчи курслар учун грантлар мавжудлигини ҳам таъкиладлаш жоиз.

Маълумот тариқасида: Биринчи ўқув йилида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ушбу университетнинг барча талабаларига (ҳар бири учун) $750 миқдорида маблағ ажратилади.

Филиал ўз фаолиятини иккита таълим йўналиши бўйича бошлайди:

  • Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш;
  • Халқаро бизнес ва тадбиркорлик.

Эслатиб ўтамиз, Туркия мамлакатимизнинг савдо соҳасида етакчи шерикларидан биридир. Сўнгги йилларда қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳити натижасида туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистондаги фаолиятини янада кенгайтириб келмоқдалар.

Хусусан, 2019 йил охирида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 19,384 миллион АҚШ долларини ташкил этди, бу кўрсаткичдан экспорт ҳажми 8,120 миллион долларни, импорт эса 11,263 миллион долларни ташкил этади. Шу билан бирга, 2020 йилнинг шу даврига кўра ушбу сумма 15,855 млн АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Экспортнинг асосий йўналишлари: пахтачилик, рангли металлар, машина ва ускуналар ва бошқалар. Импорт учун эса: кимёвий маҳсулотлар, машина ва ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотларини ташкил этади.

2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда турк капитали иштирокидаги 1406 та корхона фаолият юритмоқда, уларнинг 801 таси 100% турк капиталига эга.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг