«FinTech & VR» Хакатонига аризалар қабули бошланди: Ғолибларга 3 ойлик бепул Акселерация ва қимматбаҳо совғалар
Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки қўллаб-қувватлаши ва тижорат банклари, молия технология компаниялари ҳамкорлигида Банк-молия академияси томонидан профессионал мутахассислар ва IT соҳасига қизиқувчи ёшлар ўртасида ўтказиладиган «FinTech & VR» Хакатонига аризалар қабул қилиш бошланди.
Хакатон – маълум вақт мобайнида дастурчилар бирор лойиҳа устида ишлаши кўзда тутилган тадбир. Бугунги кунда жаҳон дастурчилари, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчи компания ҳамда таълим муассасалари хакатон ташкил этишади, бу шунчаки дастурлаштириш соҳасидаги мусобақа ҳисобланади. Виртуал реаллик (VR) ва молиявий технологиялар (FinTech) экспертлар томонидан IT да энг истиқболли йўналишлар сифатида тан олинмоқда.
Хакатоннинг асосий мақсади рақамли технологияларга қизиқишни орттириш ва IT соҳасидаги етук мутахассисларни танлаб олишни назарда тутади.
Хакатонда мактаб ўқувчилари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, профессионал мутахассислар ва ўқув юртларидаги 15 ёшдан юқори IT соҳасига қизиқувчилар иштирок этиши мумкин.
Хакатон жорий йилнинг 2-3 октябр кунлари онлайн форматда Zoom платформасида бўлиб ўтади.
Рўйхатдан ўтиш 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади.
Хакатон бўйича асосий маълумот:
- 2-октабр соат 10.00 да бошланади ва 3-октабр соат 17.00 да тугайди (онлайн)
- 5 кишилик жамоалар Ҳакамлар томонидан қўйилган вазифаларни ечадилар;
- Жамоалар иши якунида MVP тақдим қилишлари лозим (MVP – минимал ишловчи дастурий маҳсулот).
Ғолиб жамоалар қимматбаҳо совринлар ва энг асосийси – Австралия, АҚШ, Германия, Россия ва Қозоғистонлик тажрибали менторлари иштирокида 3 ойлик Акселерация дастурида бепул иштирок этади.
Шунингдек дастурда муваффақиятли қатнашган 5-6 стартапларга чет эл сармояси жалб қилиниши кўзда тутилган.
Батафсил маълумот ва саволларга жавобларни Telegram’да @bfa_ba_bot манзили орқали олишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter