Дунёда нечта фан бор? Уларнинг нечтаси Ўзбекистонда ўқитилади?
Савол: Дунёда нечта фан бор? Уларнинг нечтаси Ўзбекистонда ўқитилади? Фақат мамлакатимиздагина ўқитиладиган фанлар ҳам борми?
Ҳулкар НИЁЗОВА, Жиззах шаҳри
Жавоб: Фан ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, табиат ва жамиятнинг тараққиёт қонуниятларини очиб берувчи билимлар тизимидир. У учта катта туркумга — ижтимоий-гуманитар, табиий ва техника соҳасидаги фанларга бўлинади. Ҳозирги кунда мутахассислар томонидан фанларнинг аниқ сони келтирилмаган. Чунки фан туркумларининг ҳар бири ўз навбатида минглаб фан соҳаларига бўлинади.
Мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида 23 та ўқув фани ўқитилади. Ушбу ўқув фанлари ўқувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш учун энг зарур бўлган билимлар мажмуини қамраб олади.
Ўзбекистоннинг миллий келиб чиқиши билан боғлиқ ҳолда айрим фанлар фақат биздагина ўқитилади. Булар одобнома, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фанларидир.
Саволга педагогика фанлари доктори Роҳатой САФАРОВА жавоб берди.
marifat.uz сайтидан олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter