Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат бюджетидан оилавий МТТларга қанча субсидия ажратилгани маълум бўлди

Давлат бюджетидан оилавий МТТларга қанча субсидия ажратилгани маълум бўлди

Мактабгача таълим агентлигига 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида тадбиркорлар томонидан  боғчалар очиш бўйича 5 486 та ариза келиб тушган.

Шундан, 2 089 та лойиҳа маъқулланган, 1 846 та лойиҳалар билан битим имзоланган. Бунинг натижасида 59 072 та янги қувват , 4 615 та янги ишчи ўрин яратилди.

Ярим йил мобайнида қуввати 41 920 нафар болани қамраб олган 1 310 та оилавий МТТлар ўз фаолиятини бошлади.

Шунингдек, бу даврда республикадаги 740 минг нафарга яқин тарбияланувчиларни қамраб олган 21 мингдан ортиқ нодавлат (жумладан оилавий МТТ) мактабгача таълим ташкилотларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1,2 трлн. сўм миқдорда субсидиялар ажратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг