Энг соғлом одамлар қаерда яшайди?
CEOWORLD нашри энг соғлом мамлакатлар рейтингини тузди.
Экспертлар мамлакатлар аҳолиси саломатлиги даражасини баҳолаш учун БМТнинг аҳолишунослик бўлими, Жаҳон банки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда The Lancet илмий нашри тадқиқотлари маълумотларидан фойдаланишди.
CEOWORLD Италияни аҳолиси энг соғлом мамлакат деб топди. Сингапур — иккинчи, Исландия — учинчи ўринда.
Энг соғлом 10 мамлакат
Рейтингда айрим мамлакатларнинг жойлашуви: Германия (14), БАА (18), Исроил (22), Қатар (29), Жанубий Корея (30), Саудия Арабистони (38), АҚШ (45), Туркия (61).
Ўзбекистон — 73-ўринда. Собиқ Иттифоқ мамлакатларидан Эстония (44), Латвия (49), Литва (55), Молдова (59), Арманистон (67), Озарбайжон (68), Беларус (69), Россия (71), Қозоғистон (72)дан ортда, Грузия (77), Тожикистон (86), Туркманистон (89)дан олдиндамиз.
Ўзбекистоннинг рейтингдаги қўшнилари
100 мамлакат киритилган рейтингда энг охирги давлат — Африка жанубида жойлашган Свазиленд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter