Президент Яккасаройдаги маҳаллада бўлди (фото)
Дилбулоқ маҳалласида 6 минг 700 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Маҳалла хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Уч юзга яқин савдо, саноат ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида маҳаллий ёшлар ва аёллар ишламоқда.
Яккасаройга прокурор тайинланди
Шамшиев Бекзод Равшанбекович Тошкент шаҳар Яккасарой тумани прокурори этиб тайинланди.
Яккасарой туманига янги ҳоким тайинланди
Шу кунга қадар Тошкент шаҳар Яккасарой тумани прокурори сифатида ишлаб келган Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
«Мовий гумбазлар»даги «қирғин»: ҳокимлик изоҳ берди
Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Яккасаройда ярим тунда қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, Дўстлик боғи яқинида ярим тунда дарахтлар кесилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Яккасарой ҳокимлигининг бош юрисконсульти қўлга олинди
Тадбиркорнинг 1 500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган юрисконсульт ушланди.
Яккасаройда пиёда икки машина тагида қолиб кетди
2022 йилнинг 5 июль куни соат тахминан 00:05 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Яккасаройда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди
Бугун, 13 декабр куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади.
Тошкентда янги йўл ва йўл ўтказгичлар очилди (фото)
Шу тариқа, Сергели туманидан шаҳар марказига етиб бориш вақти олдинги 40-50 дақиқа ўрнига 20 дақиқани ташкил қилади.
Яккасаройда «Lacetti» ЙТҲга учраб ёниб кетди. Ҳайдовчи ва бир йўловчини қутқариш имкони бўлмаган
Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Ш.Н. «Lacetti» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган «Анжир» ресторани рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган.
Яккасарой туманидаги синтепон ишлаб чиқарувчи цех ёниб кетди
Пойтахтнинг Яккасарой тумани Қушбеги массивида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.
Яккасарой туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
2021-2022 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик режасига асосан Яккасарой тумани, Қушбеги мавзеси олдидаги Д-200 мм, Д-150 мм бўлган ичимлик сув тармоғи ёпқичлари алмаштирилади.
Таниш қизининг интим фотоларини тарқатиш билан қўрқитиб пул олган йигит судга тортилди
2020 йилнинг 16 июль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди очиқ суд мажлисида товламачилик жиноятини содир этганликда айбланган фуқарога нисбатан жиноят ишини кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.
Қўшмачи йигитга жазо тайинланди
Тан олайлик, охирги пайтларда қўшмачилик ёки фоҳишахона сақлаган аёллар ҳақида кўп гапирилмоқда, шундай жиноят содир этганлари тегишли тартибда жазога тортилаётгани ҳам бор гап. Эркак киши бўла туриб қўшмачилик қилса-чи...
Коронавирусга чалинган 80 яшар аёл оламдан ўтди
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган 80 ёшли В.Х. (аёл)да жорий йил 18 июль куни коронавирус тасдиқланган ва у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.
Яккасарой туман прокурори Н.Аллабергенова «81 та дарахт воқеаси» сабаб «ҳайфсан» олди
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчасида 81 та дарахт кесилгани ва айбдорлар қарийб 2 млрд жарима тўлагани хабар берилганди.
Яккасарой тумани ҳокими ўзгарди
Бу тайинлов 2018 йилнинг 6 октябрь куни Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида амалга оширилди.
Япон императори тақдирлаган ўзбек гўркови
«Япония императори император саройида Ўзбекистон фуқароси Фозилов Мироқилни кунчиқар қуёш ва кумуш нурлари ордени билан мукофотлаш тўғрисида муҳр қўйди», — деб ёзилганди. Ўзбекистонлик гўрков, ота ишининг давомчиси чиройли ва шарафли меҳнати туфайли япон императорининг нуфузли мукофотига муносиб кўрилган эди. Орденни тақар экан, элчи жаноблари чўккалаб, Мироқил отанинг оёғини ўпмоқчи бўлди. «Нима қилаяпсиз?», — деб дарҳол уни кўтариб олди Мироқил ота.