Яккасаройда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди
Бугун, 13 декабр куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади.
Марказда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар «Веб-дастурлаш», «Баскенд дастурлаш», «Мобил иловалар яратиш», «Инглиз тили» ва «Мобил робототехника» каби курсларни мукаммал ўрганишлари мумкин. Барча курслар юқори тоифали ўқитувчи-дастурчилар томонидан олиб борилади. IТ-Марказ замонавий компютер ва қўшимча техникалар билан жиҳозланган.
Очилиш маросимида Халқ таълим вазирининг ўринбосари, Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ҳоким ўринбосари, Яккасарой тумани ҳокими, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, IT-парк раҳбарияти ҳамда устоз-мураббийлар, ўқувчилар иштирок этишди.
Рақамли технологиялар ўқув марказида аҳоли ва ёшларда компютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, уларга компютер дастурлаш асослари, робототехника ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш кенг йўлга қўйилган.
Солижон Зоиров олган суратлар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter