Яккасарой туманидаги синтепон ишлаб чиқарувчи цех ёниб кетди
Пойтахтнинг Яккасарой тумани Қушбеги массивида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.
Бу хабар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисмига 18 апрель куни соат 20:46 да келиб тушган. Воқеа жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.
Ёнғиндан натижасида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter