узумчиликка субсидия бериш бўйича янги низом тасдиқланди
Ҳукумат қарори (327-сон, 10.06.2022 й.) билан Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Президент камбағалликни қисқартириш бўйича лойиҳани маъқуллади
Шавкат Мирзиёев балиқчилик кластери фаолияти ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳалар билан танишди.
узумчиликдаги имкониятлар таҳлил қилиниб, кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланди
Президент раислигида узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига раҳбар тайинланди
Ҳукумат қарори билан Раҳимжон Махамаджонович Бобоев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг директори этиб тайинланди.
Хатирчи туманида Амир Темур давридан келаётган 1000 туп кўчат экилди
Азалдан Ўрта Осиё сархил мевалари-ю, полиз экинлари билан машҳур. Айниқса, узумчилик борасида бизнинг боғбонларга тенг келадигани йўқ. Шу кунга қадар узумнинг юзга яқин навлари яратилган бўлиб, улар асосан, дастурхонбоп ва қуритиладиган йўналишидаги навлардир. Ўзбекистон узумлари селекциясининг отаси Ризамат ота номи берилган «Ризамат» узум нави том маънода ушбу навларнинг гултожиси ҳисобланади.
узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига директор тайинланди
Ҳукумат қарори билан Отабек Содиқович Мустафоев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.
узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев винобоп узумзорларни кўпайтиришни топширди
Айнан шу боис виночиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, 2021 йилгача «Ўзшаробсаноат» тармоғидаги узумзорларни 20 минг гектарга етказиш режалаштирилмоқда.
узумчиликни ривожлантириш ва мева-сабзавотларни инновацион қуритиш борасида илмий амалий семинар ташкил этилди
Семинарда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида Хатирчи туманида ўтказилган мажлис баёнида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Хатирчи туманини узумчиликка ихтисослашган намунавий туманга айлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тегишли мутахассисларни узумчилик соҳасида илғор агротехник тадбирлар бўйича касбий маҳоратларини мунтазам ошириб бориш белгиланди.