Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига директор тайинланди
Ҳукумат қарори билан Отабек Содиқович Мустафоев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Мазкур агентликнинг асосий вазифаси узумчилик ва виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.
Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги 2019 йилнинг 5 февраль куни Президент фармони билан билан ташкил этилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter