Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига раҳбар тайинланди
Ҳукумат қарори билан Раҳимжон Махамаджонович Бобоев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Ҳозирга қадар ушбу лавозимда Отабек Садикович Мустафаев фаолият юритиб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter