Айрим мактаблар ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўланади – Президент фармони
Бу ҳақда жорий йил 22 июнда қабул қилинган Президентнинг «Тошкент шаҳрида бокс ва гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилди.
Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар аниқланди
Мактабгача ва мактаб таълими тизимида меҳнат қилаётган, ўқувчилари юқори натижаларга эришган, ўз устида доимий ишлайдиган, ўз ўқитиш услубига эга малакали педагогларга Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама белгилаш мақсадида икки босқичли танлов жараёнлари ўтказилган эди.
Энди ўқувчилари яхши натижа кўрсатган мактаб ходимларига 40 фоизгача устама берилади
Бу ҳақда Ҳукуматнинг жорий йил 6 май куни имзоланган 263-қарорида гап боради.
Мактаб директорларига 50 фоизлик устама берилади: тафсилотлар
Бунинг учун директорлар ҳар 5 йилда бир маротаба менежерлик сертификатини олиши талаб этилади.
Ўзбек тилидан миллий сертификати борларга 50 фоиз устама тўланади
Президент видеоселектор йиғилишида “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.
Ковид-марказлардаги ходимларга тўланадиган махсус устама 4 баробарга камайтирилди
Президентнинг жорий йил 14 июндаги ПФ-96-сон Фармони билан Ҳукуматнинг 2020 йил 24 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 583-сон қарори 2-бандига ўзгартириш киритилди.
Мактаб ўқитувчилари учун белгиланган қўшимча устамалар ҳақида маълумот берилди
Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар юзасидан маълумот берилди.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ходимларига сентябр учун 350 млн сўм устама беради
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги 3 октябрь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ходимларга устама бериш тўғрисидаги Кенгаш қарори лойиҳасини жойлаштирган эди.
Ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва «Болалар кутубхоналари» ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.
Махсус мактаб-интернатлар ходимларига 50 фоиз устама тўланади
Президент раислигида ўтган йиғилишда ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлайдиган нодавлат ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари ходимларига ойлик тўлаш учун давлатдан субсидия ажратилиши маълум қилинди.
1 февралдан айрим ўқитувчиларга қўшимча устамалар тўланади
Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади.
Айрим ўқитувчиларга устамалар тўлаш тартиби тасдиқланди
1 мартдан дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларга махсус устамалар тўланиш тартиби тасдиқланди.
Академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагогларга маошларининг 100 фоизигача устама тўланади
Академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра ОТМ катта ўқитувчисига тенглаштирилади.
Пиллачилик ва қоракўлчилик қўмитаси ходимларига 60 фоизгача устама тўланади
«Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Тиббиёт ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама тўланади
«Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Ўқитувчиларнинг айрим устама ва тўловлари сақлаб қолинади
Бугун, 25 апрель куни АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.
Бюджет ташкилотлари ходимлари маошига қўшимча тўловлар тўхтатилади
«2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ҳукумат қарори (232-сон, 16.04.2020 й.) қабул қилинди.
Ўзбекистоннинг яна учта тумани аҳолиси учун устама жорий этилиши мумкин
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шундай таклиф билан чиқмоқда. Идора томонидан ишлаб чиқилган тузатишлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Бола туғилганда бериладиган нафақа ва олимларга устама ҳақ қайта ҳисобланди
ЭКИҲ бекор қилинганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш давом этмоқда/
Ўқитувчилар учун устама қандай ҳисобланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-ИЛОВАда «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида» низом мавжуд.