Пиллачилик ва қоракўлчилик қўмитаси ходимларига 60 фоизгача устама тўланади
«Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қўмита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланадиган раис раҳбарлик қилади.
Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига узоқ йиллик хизмати учун тегишлича 60 фоизгача миқдорда ҳар ойда устама тўланади.
Шунингдек, қарор билан божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби белгиланди.
Унга кўра, экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим қилинган экспорт контрактлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан 2 иш кунида Президент ва Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги бўйича мониторингдан ўтказилади.
Мазкур тартиб 2021 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter