1 февралдан айрим ўқитувчиларга қўшимча устамалар тўланади
Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
2022 йил 1 февралдан бошлаб таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50 фоиз миқдорида устама тўланади.
Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter