Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир айрим ўқитувчилар учун хушхабар эълон қилди

Вазир айрим ўқитувчилар учун хушхабар эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларимиз учун ажойиб янгилик, дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова.

Қайд этилишича, президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармониига кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълиммуассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг