Музқаймоқ сотган, устачилик қилган йигит овози билан танилди, тан олинди (видео)
Фазлиддин Абдувоҳидов исмли истарали ёш йигит турк қўшиқчисининг қўшиғини айтаётганди. Овозига шунчаки сеҳраланасиз...Ва кўрсатувнинг ҳайъат аъзолари ҳам ҳайратини яширолмаганини кўришиингиз мумкин. Таниқли қўшиқчи Муниса Ризаева уни ўз гуруҳига қўшиб олгани эса яна бир – бу йигитча учун омад, ўз устида ишлаши, ривожланиши учун имконият.
санъаткорларга уй-жой учун субсидия тўланиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Вазирлик хабарига кўра, «халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаб, Ватан номини улуғлашга ҳамда маданият ва санъат соҳаси ривожига катта ҳисса қўшаётган маданият ва санъат соҳаси вакилларининг аксарияти узоқ йиллардан буён оилавий ётоқхоналарда яшамоқда».
Россиялик машҳур санъаткор вафот этди
Санкт-Петербург филармониясининг бадиий раҳбари Юрий Темирканов 84 ёшида вафот этди.
Ўзбекистонлик хонанда Австрияда концерт берди. Галдаги манзил – Франция ва Германия
Концерт дастурлари Европанинг нуфузли халқаро маданият ва санъат ташкилотлари ҳамда Ўзбекистондаги OXUS Culture нодавлат маданият ташкилоти ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда.
Абдуҳошим Исмоиловнинг юбилейи учун 239 миллион сўм ажратилди
Бу ҳақдаги қарор матни e-qaror.gov.uz порталида эълон қилинган.
Кимдир соғлом, кимдир жони оғриб инграган... Ёхуд кўкрак нишони қутқариб қололмаган Равшан Намозовни эслаб
Санъат мухлисларининг ўпкаси тўлди. Ажойиб инсон, фидойи ва хокисор санъаткор Равшан Намозовни табобат ҳам, қон қуйиш ҳам, кўкрак нишони ҳам қутқара олмади.
Озарбайжон президенти бир қатор ўзбекистонликларни мукофотлади
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бугун, 30 август куни бир қатор ўзбекистонликларни «Достлуг» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
«Ўпкангизнинг ярми йўқми?»: отарчи бўлишни ор билган Ботир Зокиров ҳаётига чизгилар
Ботир Зокиров кундалигининг илк саҳифасини шундай сўзлар билан бошлади: «Мен ўз кундалигимни ажойиб ёшлигимнинг энг бахтиёр кунларидан – болалигимнинг илк орзулари рўёбга чиққан кунидан бошлагим келади...
Маданият вазирлиги «карантинни бузган санъаткорлар» масаласида баёнот берди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги сўнгги пайтларда айрим санъаткорларнинг тўй ва тадбирларда карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари учраётгани ва шу масалада келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан баёнот берди.
Энди қўшиқчиларга лицензия олиш талаб этилмаслиги мумкин
Адлия вазирлиги томонидан лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди.
санъаткорларнинг Сардоба фожиасида жабр кўрганлар билан тушган сурати эътирозларга сабаб бўлди
Куни кеча ижтимоий тармоқда ўзбек шоу бизнес вакилларининг Сардоба фожиасида жабр кўрган аҳоли вакиллари билан тушган сурати кенг тарқалди.
санъаткорлар буни сир тутишганди. Лекин...
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда санъат аҳлининг жимиб қолгани, хайрия ишларида ҳам фаол эмаслиги ҳақида турли фикрлар билдирилмоқда.
Депутат: санъаткорларга солиқ имтиёзи бекор қилиниши керак
«Санъаткорларнинг оддий ишчи фуқаролардан ортиқ нимаси бор? Шох кўрмаяпмиз уларда».
«Ўзбекистон булбули» Таваккал Қодиров баҳорнинг фарзанди эди!
Санъаткор Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзов сингари улуғ ҳофизлар мактабининг давомчиси сифатида ўзига хос услуб яратди. Ҳофиз юзлаб қўшиқлар ижро этди. У куйлаган «Бизни ташлаб», «Ўхшайди-ку», «Тошкент ироғи», «Найларам», «Қўқон ушшоғи», «Тановар», «Фасли навбаҳор ўлди», «Фарғона тонг отгунча» ва бошқа қўшиқларни ҳануз халқимиз севиб тинглайди.
Санъатдаги муаммоларнинг зоҳирига эмас, илдизига ҳам қараш керак
Асосий муаммоларимиздан бири ҳақиқий, талабчан, қўшиқчилик санъатини, шеъриятни тушунадиган, ҳеч бўлмаганда қўшиқчини ҳофиздан, ашулачини лапарчидан фарқлай оладиган тингловчимизни йўқотиб қўйганимиз.