Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик машҳур санъаткор вафот этди

Россиялик машҳур санъаткор вафот этди

Россиялик машҳур санъаткор, Санкт-Петербург филармониясининг бадиий раҳбари Юрий Темирканов 84 ёшида вафот этди.

Темирканов 1938 йилда туғилган, 32 ёшида СССР халқ артисти унвонини олди, шу вақтда Ленинград филармонияси академик оркестрининг бош дирижёри бўлди.

Темирканов чет элда рус дирижёрлик мактабининг фаол тарғиботчиларидан бири эди.

У 1970-йилларнинг охиридан Лондон Қироллик филармонияси оркестри, Дания радиоси симфоник оркестри, Дрезден филармоник оркестри дирижёри, Балтимор симфоник оркестри бадиий раҳбари, Парма қироллик театри мусиқа раҳбари сифатида ҳам ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг