Инновация вазирлиги раҳбариятида қатор ўзгаришлар амалга оширилди
Шаҳлохон Турдикулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Инновация вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Шаҳло Ўткуровна Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
«Дунёдан ортда қолиб кетгандик». Президент Инновация вазирлигининг янги биносини бориб кўрди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.
Инновация вазирлиги коронавирусга қарши курашиш бўйича лойиҳалар танловини эълон қилди
Инновацион ривожланиш вазирлиги республикамизда COVID-19 коронавирусга қарши самарали курашиш, касалликнинг республикамиз ҳудудига кириб келишини олдини олиш мақсадида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида «Тиббиёт фанлари» йўналишида амалий лойиҳалар танловини эълон қилди.
28 ёшли Олимжон Тўйчиев вазир ўринбосари бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4517-сонли қарори билан Олимжон Алижонович Тўйчиев Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Президент Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Тошкентда ўзбек-хитой илмий-технологик парки очилди
Жаҳон Фанлар академияси (Триест, Италия) ва Хитой Халқ Республикаси Фанлар академияси президенти Бай Чуньли бошчилигидаги Хитой илмий-текшириш муассасалари раҳбарларидан иборат ўн кишилик делегация 23 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюрди.
Ўзбекистонда контракт тўлови 1,5 миллион сўмлик «Келажак университети» очилиши мумкин
Аксарият ОТМларнинг пойтахтимизда жойлашганини инобатга олсак, 73,4 мингта талаба ижарага туришга мажбур. «Келажак университети»нинг очилиши эса, ўз навбатида, бу муаммони ҳам инобатга олган бўлиб, ҳудудларда зарур ускуналар, компьютер ва бошқа техникалар, интернетга кириш тизими билан жиҳозланган филиалларининг очилиши назарда тутилган.
Сенсация! Буғдойдан бўшаган майдонларга экилган ғўза гуллади
Мамлакатимиз олим ва деҳқонлари томонидан буғдойдан бўшаган ерларда ҳам ғўзани парваришлаш борасида бир қанча тадқиқотлар ва синовлар олиб бормоқдалар.
«Buyuk Kelajak» экспертлари тадбиркорлар платформасини ташкил этиш таклифини беришди
Тошкент халқаро Вестминстер университетида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Buyuk Kelajak» экспертларининг ўзаро ҳамкорлик платформасини шакллантириш мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Картошкадан бир йилда бир неча марта уруғлик олиш мумкинми?
Суҳбат чоғида СETS компанияси вакиллари Инновация вазирлиги қошидаги Уруғчиликни ривожлантириш марказига компьютер билан бошқариладиган картошка мини-туганаклари етиштириладиган 15та фитотрон ускунасини сотиш таклифи билан чиқди.
Тошкент шаҳрида ёшларнинг минглаб муаммоси аниқланди
Шу йилнинг 22 июль куни Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек истироҳат боғида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев тумандаги ёшлар билан учрашди.
Инновация вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, Назаров Азимжон Соатмурод ўғли Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Инновацион ривожланиш вазирининг германиялик ўринбосари ҳақида нималар маълум?
Карстен Хайнс Германиядаги энергетика соҳаси, жумладан, энергия манбалари, мазкур жабҳадаги кластерларни бошқариш борасидаги тадқиқотлар билан шуғулланадиган илмий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳам тажрибага эга.
Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилди
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилгача инновацион ривожланиш стратегияси» тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Инновация вазирига германиялик ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Германия фуқароси Карстен Хайнс Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда илк бор аллергияга қарши эмлаш амалиёти жорий қилиниши мумкин
Вакцинация аллергия аломатларини сусайтириб, аллергияга мойил одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, дорилардан кам фойдаланишга қодир самарали даволаш шакли эканлиги ривожланган мамлакатларда исботланган.
Ўзбекистон экологик аллергияни даволашда Марказий Осиёда етакчига айланади
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Европанинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири бўлган «Inmunotek» компанияси билан музокаралар олиб бормоқда.
Инновация вазирлиги қарийб 30 млн. сўм эвазига аҳолидан қадимий китоблар сотиб олди (фото)
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар харид қилинди.
Инновация вазирлиги Қорақалпоғистонда ҳам туз бўрони оқибатларини бартараф этишга киришди
Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги шу йилнинг 26 майида рўй берган туз бўрони оқибатларини бартараф этиш йўлида навбатдаги амалиётни Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширди.