Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инновация вазирлиги қарийб 30 млн. сўм эвазига аҳолидан қадимий китоблар сотиб олди (фото)

Инновация вазирлиги қарийб 30 млн. сўм эвазига аҳолидан қадимий китоблар сотиб олди (фото)

Фото: Инновация вазирлиги матбуот хизмати

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатлар харид қилинди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Бу миллий ўзликни англаш, тарихий хотира давомийлигини таъминлаш, улкан ёзма меросни асраб-авайлаш, бойитиб бориш ва тадқиқ қилиш ҳамда маданий ва маънавий қадриятларни оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра амалга оширилди.

Фото: Инновация вазирлиги матбуот хизмати

Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва ноёб ҳужжатлар эгаси бўлган жисмоний шахслар ўртасида ўрнатилган тартибда шартномалар тузилди ҳамда 29,2 млн. сўм маблағ ноёб ҳужжатлар эгаларига ўтказиб берилди.

Фото: Инновация вазирлиги матбуот хизмати

Харид қилинган 38 турдаги китоблар, қўлёзмалар тарихий, бадиий, адабий, диний ва илмий аҳамиятга оид манбалар ҳисобланади.

Фото: Инновация вазирлиги матбуот хизмати

«Аҳолидан ноёб китоблар, тарихий ҳужжатлар сотиб олинаркан, уларни илмий муомалага киритиш мақсад қилиб қўйилган. Ёш тадқиқотчиларга тадқиқот манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган бу тарихий ашёлар  аҳоли қўлида қолиб йўқолиб кетиши ёки яроқсиз ҳолга келишининг олди ҳам олинади.  Бундан ташқари, қўлёзмаларни зарур шарт-шароитларда сақланиши, реставрация қилиниши таъминланади», дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг