Инновация вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан (08.10.2020 №ПҚ-4854-сон) Шаҳло Ўткуровна Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ш.Турдиқулова шу кунга қадар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаб келган.
Ш.У.Турдиқулова 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
Биология фанлари доктори, профессор. «Дўстлик» ордени соҳибаси.
Илмий фаолияти давомида 160 тадан ортиқ илмий ишлари, жумладан 2 та ўқув дарслик ва 2 монография чоп этган. Халқаро илмий матбуотда 40 дан ортиқ мақолалари чоп этилган. Хирш индекси — 11, ишларига бошқа олимлар томонидан иқтибос келтириш статистикаси — 1085, Ўзбекистонда деярли энг юқори умумий Импакт факторига эга — 149,5.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter