
ҳамас АҚШнинг оташкесимга доир таклифини рад этди – BBC
Ҳаракат вакилининг айтишича, АҚШ таклифи асосий талабларга, жумладан, урушни буткул тугатишга жавоб бермайди.

«Бу – инсон қўли билан содир этилаётган фожиа!..»
Исроил армияси Ғазо секторида содир этаётган ҳаракатлар геноцид ва этник тозалашга айланди, деб баёнот берди Европа кенгаши Парламент ассамблеяси махсус маърузачиси Саския Клюйт.

Исроилнинг Ғазога берган охирги зарбаларида 39 киши ҳалок бўлди
Исроил Қуролли кучлари (ЦАХАЛ) томонидан Ғазо секторига уюштирилган сўнгги ҳаво зарбалари натижасида камида 39 киши ҳалок бўлди.

БМТ Исроилга талаб қўйди
БМТнинг Фаластин бўйича махсус вакили Франческа Альбанезе Исроил ҳамда унга қурол-аслаҳа етказиб бераётган давлатлардан Ғазо секторида оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди.

Ғазонинг айрим ҳудудларида ҳамасга қарши намойишлар бўлиб ўтяпти
Ғазо секторидаги фаластинликлар ҲАМАСга қарши камдан-кам кузатиладиган норозилик намойишини ўтказиб, ҳаркатни урушни тўхтатиб, секторни тарк этишга чақирмоқда.

ҳамаснинг муҳим одами ал-Бардавил ўлдирилди
Исроил ҳарбийлари сешанба куни Ҳамасни Қатар, Миср ва АҚШ воситачилигида 19 январьда тузилган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганликда айблаб, Ғазо секторига кучли зарбаларни қайта бошлади. Ҳамас айбловларни рад этади.

Исроил Ғазога ҳаво ҳужумларини бошлади: 230 дан ортиқ киши, жумладан болалар ҳалок бўлди
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроилнинг Ғазо сектори бўйлаб ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган 230 дан ортиқ фаластинлик орасида кўплаб аёллар ва болалар бор.

ҳамас Исроил билан музокараларнинг янги босқичи ҳақида баёнот берди
Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими 2025 йилнинг 19 январида кучга кирган.

ҳамас вазият кескинлашса, гаровдагиларни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда
ҲАМАС Исроил томонидан фаластинликларга нисбатан «ҳар қандай тажовузнинг кучайиши» гаровга олинганларнинг бир қисми ҳаётини хавф остига олиб келишини маълум қилди.

ҳамас 4 нафар исроилликнинг жасадини қайтариб беради
Исроил ХАМАСни гаровга олинганларга ёмон муносабатда бўлганликда ҳамда ҳаракат аъзолари ўтган сафар гаровдаги Шири Бибаснинг ўрнига номаълум аёлнинг жасадини қайтариб берганликда айблаган эди.

Беш нафар исроиллик ва 602 нафар фаластинлик ўз уйига қайтди
ҲАМАС гаровга олинган беш кишини 602 нафар фаластинлик эвазига озод қилди.

ҳамас Исроилга 4 нафар гаровдаги фуқаронинг жасадини топширди
Қизил Хоч автомобиллари тобутларни Ғазо секторидаги ЦАХАЛ кучларига топширди.

ҳамас маълум шарт эвазига гаровдаги барча исроилликларни озод қилишга тайёр
Бу ҳақда ҳаракат матбуот котиби Ҳазим Қосимга таяниб, Al Jazeera хабар қилмоқда.

ҳамас Ғазо бошқарувини Фаластин маъмуриятига топшириши мумкин
ҲАМАС Ғазодаги ҳокимиятни Фаластин миллий маъмуриятига топширишга қарор қилди.

ҳамас гаровдаги 3 кишини 369 нафар фаластинлик эвазига озод қилди
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровга олинган уч кишини, жумладан бир нафар россияликни озод қилди.

ҳамас маҳбуслар алмашинувини белгиланган график бўйича давом эттиради
ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни амалга оширишни давом эттиришга рози бўлганини ва келишувда кўрсатилган муддатга кўра Исроилда сақланаётган фаластинлик маҳбуслар эвазига Ғазода гаровга олинганларни озод қилишни давом эттиришини эълон қилди.

ҳамас Трампнинг таҳдидига жавоб қайтарди
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо секторини «жаҳаннамга айлантириш» хусусидаги таҳдидига жавобан таҳдид ва пўписалардан ҳеч кимга наф йўқлиги ҳақида баёнот берди.

Исроилни ваъдасида туришга чақирган ҳамас Трампнинг таҳдидига учради
ҲАМАС расмийси Абу Убайда бир муддат олдин ҳаркат 15 феврал куни уйларига қайтиши керак бўлган гаровга олинганларни озод қилиш жараёнини кейинга сургани ҳақида маълум қилганди. ҲАМАС бунга сабаб Исроил томонининг келишув шартларини бузаётгани деб ҳисоблайди.

Исроил уюштираётган портлашлардан БМТ хавотирда
Исроил армияси Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳилидаги 20 га яқин бинони портлатди. Яҳудий давлати армияси ушбу бинолардан террорчилар фойдаланганини иддао қилган. БМТ эса ҳудудда зўравонлик кучайиб кетганидан хавотир изҳор этган.

ҳамас Исроил ҳарбийси Агам Бергерни озод қилди
ҲАМАС Исроил аскари Агам Бергерни озод қилди. У 2023 йил 7 октябрда Нахал-Оз ҳарбий базасидан гаровга олинган бўлган.