Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хави дунёдаги энг кучли мураббий кимлигини айтди

Хави дунёдаги энг кучли мураббий кимлигини айтди

Фото: Global Look Press.

«Барселона» бош мураббийи Хави дунёнинг энг яхши мураббийи ким эканлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Marca нашри ёзмоқда. 

«Менимча, Гвардиола мураббийлар ичида энг яхшиси. У доимо футболга қандайдир инновацион нарсаларни киритади. Унинг қўл остида ўйнаган клубларнинг барчаси яхшиланди», — дейди Хави.

Ҳозирда Гвардиола мураббийлик қилаётган «Манчестер Сити»га қадар мутахассис «Бавария» ва «Барселона» клубларини бошқарган. Испанияда у жамоани тўрт марта чемпионликка олиб чиқди, тўрт марта мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

Каталония жамоаси икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди.

Германияда унинг қўл остида «Бавария» уч марта мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга кирита олди.

Аввалроқ, Месси ёзги трансфер вақтида «Барселона»га қайтмоқчи экани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг