Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Узоқ танаффусдан сўнг ўзбек дзюдочиси жаҳон рейтинги етакчисига айланди

Узоқ танаффусдан сўнг ўзбек дзюдочиси жаҳон рейтинги етакчисига айланди

Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда -90 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Жорий йил Бобонов учун муваффақиятли ўтди. Жаҳон чемпионатидаги кумуш, Олимпия ўйинларидаги бронза медали уни бугунга келиб ўз вазнининг етакчисига айланиб олишида катта замин яратди. Қайд этиш жоиз, сўнгги бўлиб таниқли дзюдочимиз Ришод Собиров Лондон-2012 Олимпиадасидан аввал -60 кг вазнда биринчи ўринда қайд этилган эди.

Батафсил:

-60 кг:

  1. Яго Абуладзе (Россия) – 4841 очко
  2. Кемран Нуриллаев – 1928 очко

-66 кг:

  1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5603 очко
  2. Сардор Нуруллаев – 3569 очко

-73 кг:

  1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5175 очко
  2. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 2879 очко

-81 кг:

  1. Тато Григалашвили (Грузия) – 6692 очко
  2. Шарофиддин Болтабоев – 4436

-90 кг:

  1. Давлат Бобонов (Ўзбекистон) – 6004 очко
  2. Шермуҳаммад Жандреев – 1140 очко

-100 кг:

  1. Арман Адамян (Россия) – 5524 очко
  2. Муҳаммадкарим Хуррамов – 3015 очко

+100 кг:

  1. Тамерлан Башаев (Россия) – 5900 очко
  2. Алишер Юсупов – 1833 очко
  3. Бекмурод Олтибоев – 1487 очко
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг