Шаҳрам Аҳадов Осиё чемпиони бўлди

Таиланд пойтахти Бангкок мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди. Курашчиларимиз 26 апрел куни 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) барча рақибларини енгиб, совринлари қаторига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди. Шукуржон Аминова ва Арслон Тожиев эса «бронза» билан кифояланишди.
Олтин медал:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
Бронза медал:
-57 кг: Шукуржон Аминова
-81 кг: Арслон Тожиев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter