Суперлига. «Водий дербиси»да наманганликлар йирик ғалабага эришди
Водий дербилар ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб келган. Бу галги «дерби» ҳам олдингиларидан асло қолишмади.
Ҳар икки жамоа ҳам илк дақиқалардан олдинга ташланишди. 4-дақиқада қўқонликларнинг ҳимоячиси ва дарвозабонининг хатосидан кейин Илҳом Бойдадаев ҳисобни очди.
Ўйиннинг 75-дақиқасида ҳимоячи ва дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин Рўзимбой Аҳмедов учинчи голни киритди.
Шу тариқа наманганликлар йирик ҳисобда ғалаба қозондилар.
Суперлига, 15-тур
«Навбаҳор» – «Қўқон-1912» – 3:0 (2:0)
Голлар: Илҳом Бойдадаев – 4, Азамат Алланиёзов – 19, Рўзимбой Аҳмедов – 75.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter