Суперлига. «Водий дербиси»да наманганликлар йирик ғалабага эришди
![Суперлига. «Водий дербиси»да наманганликлар йирик ғалабага эришди](https://static.xabaruz.com/crop/3/6/720_460_95_3644836201.jpg)
Водий дербилар ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб келган. Бу галги «дерби» ҳам олдингиларидан асло қолишмади.
Ҳар икки жамоа ҳам илк дақиқалардан олдинга ташланишди. 4-дақиқада қўқонликларнинг ҳимоячиси ва дарвозабонининг хатосидан кейин Илҳом Бойдадаев ҳисобни очди.
Ўйиннинг 75-дақиқасида ҳимоячи ва дарвозабоннинг қўпол хатосидан кейин Рўзимбой Аҳмедов учинчи голни киритди.
Шу тариқа наманганликлар йирик ҳисобда ғалаба қозондилар.
Суперлига, 15-тур
«Навбаҳор» – «Қўқон-1912» – 3:0 (2:0)
Голлар: Илҳом Бойдадаев – 4, Азамат Алланиёзов – 19, Рўзимбой Аҳмедов – 75.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter